1

Исроил Мадримовнинг навбатдаги жанги маълум бўлди

СПОРТ 16.07.2020, 20:09
Исроил Мадримовнинг навбатдаги жанги маълум бўлди

Бокс бўйича Осиё ўйинлари ва Осиё чемпионати ғолиби, профессионал боксда мағлубиятсиз одимлаётган истеъдодли боксчимиз Исроил Мадримов яқин кунлар ичида АҚШда навбатдаги жангини ўтказади. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилди. 

Исроил Мадримов бугун тонгда чартер рейс орқали океан ортига йўл олди. Унинг кейинги жанги катта эҳтимол билан бугун етиб борадиган шаҳар – Нью-Йоркда ташкил этилади.

Ташкил этиладиган жангнинг аниқ санаси ва унда ҳамюртимизга рақиб бўладиган боксчининг номи ҳозирча ошкор этилмаяпти. Лекин, тез орада бу ҳақда ОАВ орқали маълумот берилиши айтилмоқда.

Маълумот учун, Исроил Мадримов жорий йилинг февраль ойидан бери Ўзбекистонда бўлиб турганди. Бу вақт ичида у Ўзбекистон терма жамоаси сафида ҳам машғулотлар олиб боришга улгурди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1