1

Интернет орқали бола сотиб олмоқчи бўлган америкалик ҳибсга олинди

ДУНЁ 08.12.2015, 14:55
Интернет орқали бола сотиб олмоқчи бўлган америкалик ҳибсга олинди

Америкалик Элейн Уильямс 7-декабрь, душанба куни бола сотиб олмоқчи бўлгани учун ҳибсга олинди, дебхабар беради “Lenta.ru”.

Округ шерифи Эпифано Родригеснинг сўзларига кўра, аёл Craigslist интернет сайтида ўзига фарзанд сотиб олмоқчи эканлиги ҳақида эълон жойлаштирган.

 Атланталик 47 ёшли аёл неварали бўлиш истагида 14 ёшли қизига чақалоқ сотиб олиб бермоқчи бўлган. У полицияга қизининг болали бўлишни жуда ҳоҳлагани ва болани сотган шахс ҳақидаги маълумотлар сир сақланишига кафолат берганини тан олди.  

Эълон сайт маъмурияти томонидан олиб ташланган, аммо интернет фойдаланувчиларидан бири уни кўчириб олиб, ҳуқуқ-тартибот органларига етказишга улгурган.

Она ва қиз реклама қоидаларини бузганликда ва одам савдосини тарғиб этганликда айбланмоқда. Қизнинг иши вояга етмаганлар иши бўйича судда кўриб чиқилади, она эса судгача қамоқда ўтиради.

Craigslist — Америкаликлар орасида анча машҳур электрон эълонлар сайти ҳисобланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1