АсосийДунё

Ҳиндистонда жазирама иссиқ 16 кишининг умрига зомин бўлди

Ҳудудда ҳаво ҳарорати айрим жойларда 45 даражадан ошиб кетмоқда.

'Ҳиндистонда жазирама иссиқ 16 кишининг умрига зомин бўлди'ning rasmi

Ҳиндистоннинг жанубидаги Телангана штатида кучли жазирама иссиқ оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди

Расмийлар маълумотига кўра, қурбонлар иссиқ уриши сабабли вафот этган. Ҳудудда ҳаво ҳарорати айрим жойларда 45 даражадан ошиб кетмоқда.

Шу муносабат билан штат ҳукумати фавқулодда йиғилиш ўтказиб, вазиятни муҳокама қилди ҳамда аҳоли учун огоҳлантириш эълон қилди.

Фуқароларга зарурат бўлмаса, кундузги вақтда ташқи муҳитга чиқмаслик, кўпроқ сув истеъмол қилиш ва иссиқдан эҳтиёт бўлиш тавсия этилган.

Ҳиндистон метеорология бошқармаси аввалроқ Жанубий Осиёнинг ушбу қисмида иссиқ тўлқини камида 26 майгача давом этишини маълум қилган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Японияда ноқонуний мигрантлар ижтимоий тармоқлар орқали кузатилади'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:43

    Японияда ноқонуний мигрантлар ижтимоий тармоқлар орқали кузатилади

    Асосий эътиборни ҳужжатларсиз ишлаётган мигрантларни ёллаётган иш берувчиларга қарши курашга қаратмоқда.

    'Конгода Эбола хавфи ортиб бормоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:36

    Конгода Эбола хавфи ортиб бормоқда

    Эбола вируси тарқалиши оқибатида вафот этганлар сони 204 нафарга етди.

    'Telegram жорий йилда 20 миллиондан ортиқ канални ўчириб ташлади'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:35

    Telegram жорий йилда 20 миллиондан ортиқ канални ўчириб ташлади

    27 июль куни мессенжер рекорд даражада – 402 мингдан ортиқ канал ва гуруҳни блоклади.

    'Дания хат юбориш амалиётини тўхтатади'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:35

    Дания хат юбориш амалиётини тўхтатади

    Дания миллий почта оператори “Post Nord” рақамлаштиришга ўтиш жараёнида қоғоз хат етказиб берилишини бутунлай чекламоқчи.

    'Зеленский: Украина муросага тайёр, аммо шармандали тинчликка эмас'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:35

    Зеленский: Украина муросага тайёр, аммо шармандали тинчликка эмас

    Украина Президенти Владимир Зеленский тинчлик шартномаси бўйича музокаралар 90 фоиз якунланганини, бироқ Киев фақат кучли ва адолатли ҳужжатни имзолашини маълум қилди.

    'Россия нефтидан чекиниш: Ҳиндистон Колумбияга юзланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:35

    Россия нефтидан чекиниш: Ҳиндистон Колумбияга юзланди

    АҚШнинг Россияга қарши санкциялари кучайиши фонида Ҳиндистон нефт импортини диверсификация қилмоқда.