Ушбу саволга Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Наргиза Нуриллаева жавоб берди.
— Биринчиси, беморларнинг вақтида врачга мурожаат қилмаслиги. Яъни коронавирус инфекциясини бошланғич симптомларга эътибор бермаслик ва уй шароитида ўз-ўзини даволаш.
Иккинчиси, ўзи оддий пневмония шунақа ҳафвли касалликки, баъзиларда кам симптомли ўтиши ҳам мумкин. Айниқса, коронавирус пневмонияси бир хил инсонларда яширин ўтмоқда. Лекин етакчи симптомлар пайдо бўлади: ҳолсизлик, кам-кам қуруқ йўтал ва кўкрак қафасида нохуш сезгилар. Шу сабабли, бемор билмасдан, ўзига эътибор бермасдан юради. Афсуски, касаллик кучайгандан кейин шифокорга мурожаат қилади. Бу ҳам касалликни оғир даражаси кўпайишига сабаб бўлади. Кекса ёшдаги беморларимизнинг ҳам кўплиги бунга сабаб бўлмоқда. Уларда кўпроқ пневмонияни атипик кечишини кузатилиш мумкин.
Учинчиси, коронавирус пневмонияда сурункали касалликлар сабаб бўлмокда: бронх ва ўпка касалликлари, бронхиал астма, юрак қон-томир касалликлари. Шу касалликларга чалинган беморларда коронавирус қўшилиши оқибатида ҳам касаллик оғир ўтмоқда.
Шуни қўшимча қилиб айтиш мумкинки, карантин юмшатилган вақтда фуқароларнинг чекловларга тўла риоя қилмаслиги натижасида ҳам касалланганлар сони ортиб кетди.






