1

Коронавирусга чалинган 59 ёшли тошкентлик аёл вафот этди

ЖАМИЯТ 14.08.2020, 23:58
Коронавирусга чалинган 59 ёшли тошкентлик аёл вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, 2020 йил 14 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 34 017 (+196) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 194 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда 2 нафари Фарғона вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор, Юнусобод туманида яшаган 59 ёшли С.М. (аёл) вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун юртимизда 1448 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, жами соғайганлар 28 661 нафарга (84 фоиз) етди.

Ҳозирда мамлакатимизда 5 135 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1