АсосийJamiyat

Айни соатда икки ҳудудда коронавирус қайд этилганлар сони 166 нафарни ташкил этди

'Айни соатда икки ҳудудда коронавирус қайд этилганлар сони 166 нафарни ташкил этди'ning rasmi

Соғлиқни сақлаш вазирлиги  хабар беришича, 2020 йил 18 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 36 518 (+166) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 158 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 8 нафари Сурхондарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бундан кўриниб турибдики, тунги соатларда фақат 2 та вилоятдан статистика олинган ёки қолган ҳудудларда тест топшириш имконияти етарли эмас. Бундай хулосага келишдан асосий сабаб шуки, бугунги кунда коронавирус аломатлари билан шифокорларга мурожаат қилаётган фуқаролар ва ўзи ихтиёрий профилактика мақсадида тест топшириш истагида бўлган ҳамюртларимиз барча ҳудудларда жуда кўпчиликни ташкил қилади.

ССВ хабарида айтилишича, айни дақиқаларда 1 нафар коронавирусга чалинган бемор, Учтепа туманида яшаган 44 ёшли У.И. (эркак) бемор ҳам вафот этган. 

Хабарда келтирилганидек, Тошкент шаҳрида 402 нафар, Тошкент вилоятида 165 нафар, Самарқанд вилоятида 34 нафар, Бухоро вилоятида 20 нафар, Сурхондарё вилоятида 10 нафар, Андижон вилоятида 7 нафар,  Навоий вилоятида 3 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 2 нафар, жами 643 нафар бемор тузалган.  

Умумий ҳисобда юртимизда 32 223 (+643) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (88 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 4 052 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.  

    Бошқа янгиликлар