Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Қўқон шаҳри кўчаларини исириқ ёздамида дезинфекция қилинаётгани ҳолати акс этган видео тарқалди. Мазкур лавҳалар жамоатчилик томонидан кенг муҳокама қилинди. Шундан сўнг Қўқон шаҳар ҳокимлиги вазиятга муносабат билдирди:
"Қўқон шаҳар “Тоза ҳудуд” ДУК томонидан берилган маълумотга кўра, корхона ходимлари шаҳар ва шаҳар атрофидаги маиший чиқиндиларни йиғиб олишлари давомида маиший чиқиндилар билан бирга олинган чўғланган исириқ қолдиқларини ўчириш мақсадида автомашина ҳаракатланаётганда бир-бирига ҳазил қилиб, ўйнашиб, ўзларини кўрсатиш учун исириқ тўлиқ ёниб тугагунча йўл-йўлакай тутатиб кетишган. Уларнинг бу хатти-ҳаракатлари шаҳарда олиб борилаётган коронавирусга қарши дезинфекция ишлари билан боғлиқ эмас.
Қўқон шаҳар ҳокимлиги ёки бошқа мутасаддилар томонидан мазкур ҳолат бўйича ҳеч қандай кўрсатма берилмаган", - дейилади ҳокимлик матбуот хизмати хабарида.






