АсосийJamiyat

Aфғонистонда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таркибидаги корхонага қуролли ҳужум бўлди

'Aфғонистонда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таркибидаги корхонага қуролли ҳужум бўлди'ning rasmi

Шу йилнинг 20 август куни Aфғонистоннинг Балх вилоятида “Сўғдиёна транс” шўъба корхонаси вакилларига қуролли ҳужум содир этилган. Корхона “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таркибига киради. Ҳолат юзасилан Ташқи ишлар вазирлиги расмий баёнот берди.

"2020-йилнинг 20-август куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг Афғонистон Ташқи ишлар вазири Ҳаниф Атмар билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Суҳбат чоғида Афғонистон Ташқи ишлар вазирининг Ўзбекистонга бўлажак ташрифининг кун тартиби ва ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди. Мулуқот давомида энергетика ва транспорт-коммуникация соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Вазирлар Афғонистоннинг Балх вилоятида 20-август куни содир бўлган “Сўғдиёна транс” шўба корхонаси вакилларига қуролли ҳужум ҳодисасини муҳокама қилдилар.

Ҳ.Атмар мамлакатнинг ваколатли органлари томонидан воқеа тафсилотлари синчковлик билан текширилаётганини ва унга алоқадар шахслар жавобгарликка тортилишини таъкидлади. Ўзбекистон томони Афғонистонда фаолият юритаётган Ўзбекистон компаниялари ва корхоналари ходимлари учун хавфсизлик чоралари кучайтирилишини сўради. 

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Афғонистон кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди" деб ёзилади хабарда

    Бошқа янгиликлар