Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2020 йил 22 август кунлик стастикасини эълон қилди. Унга кўра:
Мамлакатимизда касалланиш ҳолати
22 август куни 458 ҳолатда
21 август куни 381 ҳолатда
20 август куни 581 ҳолатда касаллик қайд этилган.
Соғайиш ҳолати
Бугун Тошкент шаҳри, Тошкент, Самарқанд, Андижон ҳамда Фарғона вилоятларида жами 587 нафар бемор соғайди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 38 532 нафар бемордан 34 576 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 89 фоизни ташкил этмоқда.
Демак, 21 август куни жами 547 нафар, 20 август куни жами 498 нафар бемор соғайган.
Ўлим ҳолати
Бугун Тошкент шаҳрида 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Кеча, 21 август куни жами 6 нафар, 20 август куни ҳам жами 6 нафар бемор қурбон бўлди.
Айни пайтда шифохоналарда 3 689 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 259 нафари оғир, 116 нафари эса ўта оғир аҳволда.






