АсосийJamiyat

Жиззахда йўл четига ЙТҲ натижасида ҳалокатга учраган автомашиналар ўрнатилмоқда

'Жиззахда йўл четига ЙТҲ натижасида ҳалокатга учраган автомашиналар ўрнатилмоқда'ning rasmi

Аянчли йўл-транспорт ҳодисалари ва уларнинг оқибатлари ҳақида эшитамиз ва негадир айримлар бундан ўзларига тегишли хулоса чиқармайдилар. 

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабарига кўра, аянчли йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида  вилоят ҳудудидаги мунтазам йўл-патруль хизмати масканлари ва туман марказларига кириш жойларида оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисалари натижасида яроқсиз ҳолатга келган автомашиналар ўрнатилиб, “Тезликни ошириб ҳаётингни хазон қилма”, “Ўзинг ва ўзгалар ҳаётига бефарқ бўлма” номли баннерлар ўрнатилди. 

Асосий мақсад ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, содир этилиши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишдир.

“Эшитгандан – кўрган афзал”, минг маротаба - эшитиб, хулоса чиқармай нохуш ҳолатлар ёки бўлмаса қўпол қоидабузарлик содир этаётганлар, эндиликда йўл-ҳаракати қоидаларига қатъий амал қиладилар дейди: Дўстлик тумани ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғи капитан Зокир Анорбоев.

 

    Бошқа янгиликлар