АсосийJamiyat

Андижонда 1 миллиард сўмлик найранг фош бўлди

'Андижонда 1 миллиард сўмлик найранг фош бўлди'ning rasmi

 Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари “Бобур” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда хорижий мамлакатдан вилоятдаги масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига келтирилган  “синтетик толали мато” товарларини божхона кўригидан ўтказишди. Бу ҳақда Давлат Божхона қўмитаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Натижада, олиб келинган юклар орасида ҳужжатларда кўрсатилмаган, умумий қиймати қарийб 1 млрд 13 миллион сўмлик “синтетик мато”лар  борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар