Ҳозирда Алексей Навальнийнинг ҳаётига жиддий хавф мавжуд эмас ва унинг ҳолати яхшиланмоқда, дея хабар берган Навальнийнинг матбуот котиби Кира Ярмиш 28 агуст куни. Бу ҳақда таржумон.уз маълум қилди.
Рус ҳукуматининг мухолифи бўлган Навальний айни пайтда Берлиндаги касалхонада кома ҳолатида қолмоқда.
44 ёшли Навальний ўтган ҳафтада Сибирдан Москвага учиб кетаётганда оғир аҳволга тушиб қолди. Шундан кейин самолёт фавқулодда қўндирилиб, Навальний касалхонага ётқизилди.
Ўтган шанбада Навальнийни даволаш учун Германияга олиб келишди. Немис шифокорлари унинг заҳарланганини тасдиқлашди. Германия канцлери Ангела Меркель Навальний сиёсий фигура бўлганлиги учун рус ҳукуматидан уни заҳарлаганларни топиб, уларни жавобгарликка тортишни сўраган.






