my5

Нега "Пахтакор" футболчиси узук билан майдонга тушди?

СПОРТ 02.09.2020, 20:38
1214
Нега "Пахтакор" футболчиси узук билан майдонга тушди?

Кеча бўлиб ўтган "Навбаҳор" - "Пахтакор" учрашуви ҳақида жуда кўп ёзилди.

Ўйинда "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Драган Черан қўлига узук таққан ҳолда майдонга тушганини қуйидаги расмда кўриш мумкин. Тўғри футболчи учрашув бошида узук устига махсус лента ўраб чиққан, ўйин давомида лента тушиб кетган, деб ёзмоқда Чемпионат Азия.

Хўш, футбол қоидалари нима дейди?

04.Футболчиларнинг Экипировкаси
1.Хавфсизлик
Футболчи хавф туғдирадиган экипировкадан фойдаланмаслиги ёки хавфли нарса киймаслиги керак.
Исталган қимматбаҳо (тақинчоқ, узук, билагузук, зирак, чарм ёки резина лента ва бошқалар) буюмлар тақиқланган ва улар ечилиши шарт. Уларни ёпиш учун ленталардан фойдаланиш мумкин эмас.

Футболчиларни ўйин бошлангунигача текшириб чиқиш керак. Захирадан тушаётганлар эса майдонга тушишдан олдин текширилади. Агар футболчи тақиқланган/хавфли экипировкани ёки қимматбаҳо буюмларни кийса ёки ундан фойдаланса, ҳакам футболчига қуйидаги кўрсатмани бериши керак:
• бу нарсани ечиш
• агар талабни бажара олмаса ёки бажаришни хоҳламаса ўйиндаги кейинги тўхталиш вақтида майдонни тарк этиши
Талабни бажаришга қарши чиққан ёки ўша нарсани қайта кийган футболчи огоҳлантирилиши керак.

Ҳакамлар кўрмай қолгандир дейишга шошилманг. Драган Черан "Локомотив" билан ўйинда ҳам, "Андижон" билан ўйинда ҳам майдонга узук таққан ҳолда майдонга тушган. Балки ундан олдинги ўйинларда ҳам шундай бўлгандир.

Драган Черан кўп гол ураётгани учун ҳакамлар узук билан майдонга тушишига рухсат беришганмикин? Ёки бошқа сабаб бормикин? Кичкинагина узук ҳақида мақола ёзгунча фойдали маълумотлар беринглар дейишингиз мумкин, бизнинг мақсадимиз битта: Қоидалар қоғозда қолиб кетмасин!

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+27° небольшая облачность
Валюта курси
10295.33
USD 21.16
12194.82
EUR 32.26
137.65
RUB 1.37