АсосийDunyo

АҚШ президенти Дональд Трампни мактуб орқали заҳарлашмоқчи бўлишди

'АҚШ президенти Дональд Трампни мактуб орқали заҳарлашмоқчи бўлишди'ning rasmi

Америкалик ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари АҚШ президенти Дональд Трампга юборилган заҳарланган мактубни ушлаб қолишди, деб маълум қилди CNN телеканалига  таяниб Хабар.уз.

Ҳодиса АҚШ махфий хизмати ва Федерал тергов бюроси томонидан текширилган. Маълумотларга кўра, президент номига юборилган хатни текшириш пайтида унда рицин – ўсимликдан олинган заҳарланган модда борлиги аниқланган. Идоранинг баёнот беришича, мактуб Канададан юборилган, хат эгаси ҳали қўлга олингани йўқ.

Рицин – канакунжутдан олинган заҳарли модда. Уни ютиб юборганда кўнгил айниши, қайт қилиш, ички қон кетишини келтириб чиқаради. Ҳатто, ички аъзолар фаолиятининг етишмовчилиги ва ўлимга ҳам сабаб бўлиши мумкин. Рицинга қарши зиддизаҳар мавжуд эмас.

    Бошқа янгиликлар