1

ОЧЛ: Бугун "Пахтакор" футболчилари "Шабаб Ал Аҳли"га қарши ўйнайди

СПОРТ 20.09.2020, 16:31
ОЧЛ: Бугун "Пахтакор" футболчилари "Шабаб Ал Аҳли"га қарши ўйнайди

Бугун Осиё чемпионлар лигасининг 5-турида "Пахтакор" "Шабаб Ал Аҳли" билан ўйнайди.

Бугунги баҳсда дисквалификация сабабли "Пахтакор"га Анзур Исмоилов ёрдам бера олмайди. Ўтган турда мажбуран дам олган Элдор Суюнов ва Драган Черан эса майдонга туша олади. Дубайликлардан Муҳаммад Марзуқ ва Волид Жабер сариқ карточкалар туфайли майдонга тушмайди.

4та турдан кейин "Пахтакор" 7 очко билан иккинчи ўринда бораётган бўлса, Азизжон Ғаниев ўйнаётган "Шабаб Ал Аҳли" ҳисобида 6 очко бор. Бугунги ўйинда "Пахтакор" ғалаба қозонса муддатдан аввал кейинги босқичга чиқади. 

"Шабаб Ал Аҳли" - "Пахтакор" ўйин 20 сентябрь, якшанба куни Тошкент вақти билан соат 23:00да Дохадаги "Ал Жануб" стадионида бошланади.

"Шабаб Ал Аҳли"нинг ОЧЛ учун рўйхати

Дарвозабонлар
1. Жамол Исмоил
17. Ҳассан Ҳамза
55. Мажид Носир

Ҳимоячилар
2. Салмин Ҳамис
4. Муҳаммад Марзуқ
5. Волид Аббос
9. Абдулазиз Ҳайкал
19. Марван Ал Ватани
20. Юсуф Жабер
21. Муҳаммад Жабер
29. Омар Аҳмад
33. Халифа Муборак
37. Аҳмад Абдуллоҳ

Ярим ҳимоячилар
3. Карлос Эдуардо (Бразилия)
6. Азиз Ғаниев (Ўзбекистон)
7. Исмоил Ал Ҳаммади
8. Волид Ҳуссайн
15. Абдулла Нақби
16. Саид Ал Блуши
30. Муҳаммад Жума
42. Леонардо (Бразилия)
62. Абдулазиз Сангур
77. Аҳмад Ал Ҳашми
78. Эйд Хамис
88. Мажид Ҳассан

Ҳужумчилар
10. Педро Конде (Испания)
11. Аҳмад Ҳалил
34. Ҳариб Абдуллоҳ
95. Рашид Суҳайл

Кеча ўйиндан олдинги матбуот анжуманида Шота Арвеладзе ва Егор Кримец иштирок этишди.
Бугунги баҳсни сингапурлик Муҳаммад Тақи Ал Жаафари бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади.

ОЧЛ-2020, 5-тур, "B" гуруҳи
"Шабаб Ал Аҳли" (БАА) - "Пахтакор" (Ўзбекистон)
Бош ҳакам: Муҳаммад Тақи Ал Жаафари (Сингапур)
Қанот ҳакамлари: Ронни Коҳ Мин, Абдул Ҳаннан бин Абдул (иккиси Сингапур)
Захира ҳаками: Моҳд Амирул Изван (Сингапур)
Назоратчи: Исмоил Аднан (Иордания)

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1