АсосийСПОРТ

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Камилла Раҳимова мавсумни якунлади

Теннисчининг мавсумдаги сўнгги мусобақаси Токиода ўтказилган WTA 500 турнири бўлди.

'Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Камилла Раҳимова мавсумни якунлади'ning rasmi

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Камилла Раҳимова 2026 йилги теннис мавсумини якунлади. Бу ҳақда спортчи ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.

У мавсум давомидаги машаққатлар, эришилган натижалар ва орттирилган тажрибалар ҳақида ёзиб, келгуси йилда янада юқори натижаларга эришиш ниятида эканини билдирган.

«2026 йил, тамом! Сабоқлар, қийинчиликлар, ўсиш ва унутилмас хотираларга бой мавсум бўлди. Эришилган натижалардан ташқари, бу саёҳатни ўзига хос қилган нарсалар — инсонлар, биргаликдаги лаҳзалар, машаққатли меҳнат ва қилинган барча қурбонликлардир. Ҳар доим миннатдорман, аммо янада кўпроғига эришиш истагидаман. Энди янги бобга ўтамиз. 2027 йилда кўришгунча!» деб ёзди Раҳимова.

Теннисчининг мавсумдаги сўнгги мусобақаси Токиода ўтказилган WTA 500 турнири бўлди. 31 октябрь куни у ярим финалда канадалик Лейла Фернандесга 5:7, 3:6 ҳисобида мағлуб бўлди.

Шу тариқа, Камилла Раҳимова учун 2026 йилги мавсум якунланди.

    Бошқа янгиликлар