“Сабо” газетаси шоу-бизнес вакилларининг байрамни қандай ўтказиши юзасидан сўровнома ўтказди.
Шаҳзода:
— Мен бу йил Янги йилни ҳорижда кутиб олишни режалаштирдим. Ниятим ҳорижий эртак қаҳрамонларини болаларимга кўрсатиш. Катта ўғлим эртак қаҳрамонларини инсонлар гавдалантиришини аллақачон билиб бўлган. Аммо кичкинтойимга бу завқни бериш бошқача.
Улуғбек Раҳматуллаев:
— Бу йил хизматларни иложи борича камроқ олдим. Негаки, шундоғам соат бонг уришига уйга етиб келишим амри маҳол. Аммо, совға борасида бош қотириб, фарзандим ва яқинларим учун Қорбобони “буюртма” қилиб қўйдим. Совғани менинг номимдан Қорбобо етказади.
Зуҳра Солиева:
— Болалигимдан Қорқиз бўлишни орзу қилардим. Бугунга келиб эса мендан Қорқиз чиқмаяпти. Негаки, Қорқиз нимжонгина қиз. Мен бўлса бу қоматим билан Қорбобо бўлсам ярашишини англаб етдим. Байрам оқшомига Қорбобо бўлишга аллақачон “буюртма” олиб қўйдим. Турмуш ўртоғим ҳам мен билан юришга мажбур. Ахир шофёр керакку! Аммо байрам дастурхони устида бош қотиришга вақт йўқ. Менимча, Қорбобо бўлиб кирган хонадонларимдан тўқ қайтаман-ов.
Ҳосила Раҳимова:
— Уйимизда янги йил 26 декабрдан бошланади. Сабаби шу куни ўғлим туғилган. Бу йил мен сюрприз тариқасида ўзим эртак қаҳрамони бўлмоқчиман. Қани кўрайчи, ўғлим гримда мени танирмикан?
Ойбек ва Нигора:
— Бу йил аввал оилавий, Янги йил хизматлардан бўшаб, яқинлар ҳолидан хабар олиб бўлгач, ўзимиз учун романтик оқшом уюштиришни режалаштирганмиз. Буни ижтимоий тармоқларга жойлаштирган суратлардан билиб олишингиз мумкин.





