АсосийShou-biznes

2015 йилда кино яратиш учун Давлат бюджетидан 10 миллиард сўм ажратилди

Давлат ҳисобидан суратга олинаётган фильмларга катта маблағ сарфланишини биламиз, бироқ мазкур маблағ миқдори доим ҳам эълон қилинмайди.

“Ўзбеккино” миллий агентлиги бош директори вазифасини бажарувчи Аҳмаджон Умаровнинг маълумотларига кўра, 2015 йилда давлат бюджети ҳисобидан кино яратиш учун 10 млрд сўм маблағ ажратилган.

Ушбу маблағга 15 та бадиий фильм, 10 та мултипликацион, 20 дан ортиқ ҳужжатли ва 60 дан ортиқ илмий-оммабоп ҳужжатли фильм суратга олиш режалаштирилган.

Шу вақтгача барча фильмлар бир хил молиялаштирилган, яъни уларнинг мавзуси, ҳажми, мураккаблик даражасига қарамасдан юир хил – 500 миллион сўм ажратиб келинган.

Бироқ 2015 йилда биздаги маълумотларга кўра, биргина Акбар Бектурдиевнинг “Ойқиз эртаги”га 1,6 млрд. сўм Рустам Саъдиевнинг “Барон” фильмига эса 1,5 млрд сўм маблағ ажратилган.

Хўш, мультипликация ва ҳужжатли филмьларни яратиш йил давомида қай даражада амалга оширилди. Умуман олганда “Ўзбекфильм”нинг йил сарҳисобига оид эксклюзив интервьюсини яқин кунларда Darakchi.uz’да ўқишингиз мумкин.

 

    Бошқа янгиликлар