АсосийShou-biznes

АҚШда Зулфиқор Мусоқовнинг “Абдуллажон” фильми ғояси ўғрилари қидирилмоқда

Таниқли режиссёр Зулфиқор Мусоқов UT нашрига берган интервьюсида унинг “Абдуллажон” фильми ғояси асосида АҚШда яратилган “Учар кетмон” ўйини чиқарилгани ҳақида айтиб ўтди.

“Америкада ушбу фильм ғояси асосида ўйин чиқарилди – «Учак кетмон» дея номланади. У ерда бу жиноий иш саналади. АҚШда муаллифлик ҳуқуқи назорат қилинади, ўйин яратувчилари ҳатто мени огоҳлантиришмаган ҳам, ваҳоланки шундай қилишса бўлармиди? Бўларди. Ҳаммасини расмийлаштириш керак эди…”, - дейди Зулфиқор Мусоқов.

Унинг сўзларига кўра ўйин 10 миллион киши томонидан ҳарид қилинган.   

Нашрнинг мазкур ҳолат юзасидан режиссёр томонидан расман эътироз билдирилгани ҳақидаги саволига айни дамда Америкада ҳуқуқшунос ўйин муаллифларини излаётганини, ўзининг эса бунга вақти ҳам, истаги ҳам йўқлигини айтиб ўтди.

 

    Бошқа янгиликлар