Собиқ UFC жангчиси Хадис Ибрагимов билан кетма-кет нохуш воқеалар содир бўлмоқда.
Бир кун олдин Sports.ru ва бошқа сайтлар унинг UFS дан ҳайдалгани тўғрисида ёзишаётганди. Бугун эса унинг автомобилини ўғирлаб кетишгани ҳақида шов-шувлар тарқалмоқда.
Тахминан 2 миллион рублга баҳолаётган автомобиль ҳозирча топилмаган.
Эслатиб ўтамиз, кеча UFC промоушени Хадис билан тузган шартномасини бекор қилганди. У UFC'да жами тўртта жанг ўтказиб, барчасида имкониятни бой берган.