Саудия Арабистони Эрон билан муносабатларига чек қўйди

ДУНЁ 04.01.2016, 14:38
 Саудия Арабистони Эрон билан муносабатларига чек қўйди

Саудия Арабистони Эрон билан дипломатик алоқаларини тўхтатди, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Саудия ташқи ишлар вазирлиги Эрон дипломатик миссияси ва унга боғлиқ тизимлардан мамлакат ҳудудини 48 соат ичида тарк этишни талаб қилди. Ташқи ишлар вазири Адель аль-Жубайрнинг сўзларига кўра, Саудия Арабистони Эроннинг   мамлакат хавфсизлигига путур етказишига йўл қўймайди.

Мазкур қарор икки давлат ўртасидаги келишмовчиликларнинг кенгайиши доирасида қабул қилинганлиги таъкидланмоқда. Келишмовчиликлар Саудия расмийлари томонидан шиа мазҳабига мансуб дин тарғиботчиси, қироллик шарқий ҳудуларида диний озчилик ҳуқуқлари учун курашган Нимр аль-Нимрнинг қатл этилишидан сўнг юзага келган эди. Бундан ташқари, террорчилик фаолиятига алоқадорликда айбланган яна 46 киши ҳам қатл этилган эди.

Бунга жавобан Эрон ҳукумати вакиллари Саудия Арабистонига нисбатан кескин қарорлар қабул қилган эди. Ўз навбатида Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирлиги ҳам Эрон элчиси билан учрашув ўтказди ва унга юқоридаги қарорни айтди.

3 январь куни Саудия Арабистонининг Теҳрон шаҳридаги элчихонасига ҳужум уюштирилди. Намойишчилар элчихона мебелларини синдириб, бинога ўт қўймоқчи бўлган. Полиция тартибсизликларга ўз вақтида барҳам берган. Шундан сўнг саудиялик дипломатлар Эрон ҳудудини тарк этган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1