1

ОАВ: 2016 йилда «Ислом давлати» барҳам топишига АҚШнинг кўзи етмаяпти

ДУНЁ 05.01.2016, 11:04
ОАВ: 2016 йилда «Ислом давлати» барҳам топишига АҚШнинг кўзи етмаяпти

Миллий хавфсизлик ишлари бўйича АҚШ президенти  маслаҳатчиси ўринбосари  Бен Родснинг сўзларига кўра,  Вашингтон  террорларнинг   аҳоли яшайдиган  айрим жойлардаги назоратини  тақиқлаб кўйишни  режалаштирмокда, лекин шунга карамай бу  гуруҳлар ўз мавжудлигини йўқотмайди. Бу ҳакда “РИА Новости” хабар бермоқда. 

Миллий хавфсизлик ишлари бўйича АҚШ президенти  маслаҳатчиси ўринбосари  Бен Родс тахминларига кўра,  «Ислом давлати» террорчилик гуруҳи 2016 йилда якун топмайди. 

«Улар ўз ҳаракатларида давом этади. Чунки  бу йил уни йўк килиш амримаҳол», - деди Бен Родс Оқ уйда ўтказилган ахборот кенгашида. Яна у бу гуруҳни «Ал-Қоида» гуруҳига тенглаштириб ўтади. Унинг айтишича бу гуруҳ, ўзига тегишли бўлган майдонларнинг кичиклигига қарамай ўз амалини ҳамон якунлагани йук.

Шунингдек, АҚШ  «Ислом давлати»дан айрим “хатарсиз чегараларни” тортиб олиш орқали, Ироқ ва Суриянинг катта майдонларида олиб бораётган назорати ўз кучини йуқотишига ишонади.

Родс Суриядаги низонинг сиёсий қарорига ҳамда сурияликлар келажакда мустаҳкам барқарорлик ва осойишталикка етакловчи йўлни кўра олишларига ўз ишончини билдирди.

 CBS News эслатиши  бўйича декабр ойида журналистлар учун қилган чикишида, Барак Обама АҚШни «Ислом давлати»га ҳар галгидан ҳам кучлироқ ҳужум қилаётганини таъкидлаганди. Шунингдек, Америка президенти «Ислом давлати» -  АҚШни йўк қила оладиган гуруҳлардан эмаслигига алоҳида урғу бериб  ўтганди.   

АҚШ Ироқ ва Суриядаги «Ислом давлати»ни бомбардимон қилишда иштирок этаётган  65 та мамлакатдан  иборат иттифоқни бошқариб келмоқда. Лекин Сурияда бу иттифоқ ҳукуматнинг рухсатисиз ҳам ўз ҳаракатларини олиб бормокда. Бу иттифоқнинг  90%га яқин авиаҳужумини  АҚШнинг ҳарбий ҳаво кучлари амалга ошириб келади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1