CNN: ИШИД жангарилари жосуслик учун журналист аёлни қатл этди

ДУНЁ 06.01.2016, 22:14
CNN: ИШИД жангарилари жосуслик учун журналист аёлни қатл этди

CNN телекомпанияси маълумотларига кўра, журналист Руқия Хасаннинг Суриянинг Ракка шаҳрида ўлдирилиши аёлнинг интернетдаги мақолалари сабаб қатл этилган илк ҳолат бўлди.

30 ёшли журналист ва блогер Руқия Хасан ижтимоий тармоқларда жангариларни танқид қилиб, устидан кулгани сабаб ўлдирилди.

Иброҳим Нисан таҳаллуси билан ижод қилган аёл ҳибсга олинишга тайёр эди. У жангарилар томонидан қўлга олинган шаҳарда яшашнинг ўзи “шармандалик” деб биларди.

Хасаннинг оҳириги мақолалари 2015 йилнинг июль ойида чиққан. Унинг қатл этилгани ҳақида жангарилар январда хабар берди.

"Ислом давлати" жангарилари Ракка шаҳрини 2013 йилнинг март ойида қўлга олишган, ушбу шаҳарни улар ўзларнинг "пойтахти" деб санайди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1