1

ОАВ:2015 йилнинг сўнгги беш кунида АҚШ полицияси 20 кишини отиб ташлаган

ДУНЁ 07.01.2016, 11:16
ОАВ:2015 йилнинг сўнгги беш кунида АҚШ полицияси 20 кишини отиб ташлаган

2015 йилнинг сўнгги беш куни ичида америкалик полициячилар ўз хизмат вазифаларини бажариш жараёнида 20 дан ортиқ кишини отиб ташлаган. Бу ҳақда Washington Post нашри маълумотларига асосланиб, “ТАСС” хабар бермоқда.

“2015 йилда америкалик полициячилар 986 нафар кишига қарата ўқ узган.  Бу эса сўнгги ўн йил ичида ФҚБ томонидан эълон қилинадиган ўртача кўрсаткичлардан икки баравар кўп ҳисобланади”, — дейилади хабарда.

Washington Post нашри йил давомида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан қурол ишлатилиши натижасида юз берган   ўлим ҳолатларини қайд этиб келди. Ундаги маълумотлар полициячилар томонидан тақдим этиладиган ҳисоботлар ва суд ҳужжатларига асосланган.

2015 йилнинг 27 октябрида газетада чоп этилган йил якунлари бўйича ҳисоботда келтирилишича, ўтган йилда 965 киши полиция томонидан отиб ўлдирилган. Журналист суриштирувлари натижасида маълум бўлишича, 2015 йилда полициячиларнинг аксарият қурбонлари қуролланган шахслар, хусусан ҳалок бўлганларнинг ярми оқ танлилар бўлган. Полиция ходимлари ўқ узиши оқибатида ҳалок бўлганларнинг 40% фоизини қора танлилар ташкил этган. Ҳалок бўлганларнинг тўртдан бир қисмида руҳий касалликлар қайд этилган.

Washington Post декабрь ойини “Йилнинг энг кўп қон тўкилган ойи” деб номлади. Бу ойда ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўқ узилиши оқибатида 88 киши вафот этган. Фақатгина Род-Айленд штатидагина бундай ҳол кузатилмаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1