АсосийShou-biznes

Сардор Раҳимхон: “Айтгин” билан Дилсўз янада самимий ва дардли”

Бугун “Ўзбегим таронаси”, “Ориат доно”, “Водий садоси” ҳамда “Наврўз” радиоларида хонанда Дилсўзнинг янги “Айтгин” таронаси тақдим этилади.

Дилсўз ўзининг Инстаграмдаги саҳифасида мухлисларидан премьерага баҳо беришни сўраб қолган бўлса, устози Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон қуйидаги сўзларни ёзиб қолдирган:

“Дилсўзнинг турмуш қуриб, фарзандли бўлгандан кейин ижодга қайтиши айнан шу қўшиқ билан бўлишини ҳоҳлагандим, сабаби унда Дилсўз ўзгарган, янаям самимий ва янада дардли. Бугун Премьера, сизга ёқади деган умиддаман.”

Ўз ўрнида Darakchi.uz ижодкорлари ҳам Дилсўзнинг ушбу таронаси мухлислар қалбидан жой олишига тилакдош. Кутиб қоламиз!

 

 

 

    Бошқа янгиликлар