АсосийDunyo

Ҳиндистонда автобус ағдарилиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистон жанубида автобус иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлди, деб хабар беради “ТАСС”.

Маҳаллий ОАВнинг маълумот беришича, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 10 киши ҳалок бўлган, 18 тадан ортиқ киши тан жароҳати олган. сайёҳларни олиб кетаётган автобус Веланканни шаҳри(Тамилнад штати)дан Тируванантапурам(Керала штати)га йўл олган эди. Транспорт воситаси йўлни қарама-қарши бўлаги билан ажратувчи тўсиққа бориб урилган ва ағдарилиб кетган.  
Маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар орасида икки нафар ёш бола ҳам бор. ОАВнинг қайд этишича, йўл-транспорт ҳодисаси ҳайдовчининг ухлаб қолиши натижасида содир бўлган. 

    Бошқа янгиликлар