АсосийShou-biznes

“Барон”нинг намойишига жуда оз қолди

Рустам Саъдиевнинг “Барон” номли фильми ҳақидаги интервьюмизни сал аввалроқ ҳукмингизга ҳавола қилган эдик. Катта экранларга қачон чиқади дея мухлсилар мурожаат қилишгани сабабли фильм режиссёри Рустам Саъдиев билан боғланиб, фильмнинг катта экранларга чиқиш вақтини сўрадик.

Рустам Саъдиев: “Фильм намойиши кунини аниқ айта олмайман, бу бир менга боғлиқ эмас. Аммо мазкур ойда премьера қилиш режамизда бор.”

Эслатиб ўтамиз, мазкур фильмда Ғассон Масъуд, Россия халқ артисти Андрей Смоляков, Виктор Вержбитский, Павел Прилучний ҳамда “Бригада” фильмида ўйнаган Фарҳод Маҳмудов, Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедов, Улуғбек Қодиров, Жавоҳир Зокиров, Муҳаммадисо Абдулҳаиров, Бекзод Ҳамроев, Ҳабибулла Низомов, Дилноза Кубаева, Шаҳло Темирова, Жамила Ғофурова, Шаҳзода Матчонова, Дилором Эгамбердиева каби актёрларни кўришимиз мумкин бўлади.

    Бошқа янгиликлар