1

Энди махсус илова орқали кунлик ишлар учун керакли мутахассисни ёллаш мумкин бўлади — вазирлик

ЖАМИЯТ 28.10.2020, 17:35
Энди махсус илова орқали кунлик ишлар учун керакли мутахассисни ёллаш мумкин бўлади — вазирлик

АОКА залида «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонуннинг қабул қилиниши юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бошқарма бошлиғи Темур Маҳмудов муҳим маълумотларни тақдим этди:

— Тошкент шаҳрининг Юнусобод ва Яшнобод туманларида янги концепциядаги кунлик ишчилар марказларини ташкил этдик. У ерда фуқароларни рўйхатга олиш тартиби, фуқаролар мурожаат қилганидан кейин уларнинг шахсий маълумотлари шакллантирилиб, ҳудудга юборилиб, ўз ҳудудида имконият бўлса, доимий ишга жойлаштириш, овқатланиш ва бошқа ижтимоий масалаларни ҳам кунлик ишчилар марказида комплекс ҳал қилиш чорасини кўряпмиз.

Бу ҳам меҳнат бозори. Бу ҳам вақтинчалик иш. Унга ҳам талаб бор. Буни замонавий шаклга ўтказиш бўйича мобиль илова жорий қилдик.

 Ҳозир ушбу иловага кирадиган бўлсак, 14-15 минг фуқаронинг шахсий рўйхати бор. Ўзимиз ҳам мана шу мобиль иловадан фойдаланган ҳолда, ўзимизга керакли мутахассис ёки устани чақириб, ёллашимиз мумкин бўлади. Бу ҳам тартибга солиняпти.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1