АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда электр сими узилиб, йўловчи автобуси устига тушди

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

'Тошкентда электр сими узилиб, йўловчи автобуси устига тушди'ning rasmi

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида электр сими узилиб, йўловчи автобуси устига тушди. Ҳодиса 11 август куни соат 19:13 да Гулсара кўчасида содир бўлган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълумотига кўра, электр тармоғида қисқа туташув юзага келиши симнинг узилишига сабаб бўлган.

Ҳодиса жойига Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари, электр тармоқларининг авариявий бригадаси ва бошқа хизматлар зудлик билан етиб борган.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Автобус ва бошқа транспорт воситалари ҳам зарар кўрмаган.

Электр тармоғидаги носозлик тўлиқ бартараф этилган.

    Бошқа янгиликлар

    Тошкентда электр сими узилиб, йўловчи автобуси устига тушди - Darakchi.uz