12 август куни Татарстаннинг Нижнекамск шаҳрида дронлар ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган 8 нафар Ўзбекистон фуқаросининг жасади махсус авиарейс орқали Ватанга олиб келинди.

Маълум бўлишича, марҳумлар Татарстандаги қурилиш корхоналаридан бирида меҳнат қилган. Ҳужум оқибатида яна бир неча нафар Ўзбекистон фуқароси турли даражада тан жароҳатлари олган ва шифохонага ётқизилган.
Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра, воқеа оқибатларини бартараф этиш ва жабрланган фуқароларга ёрдам кўрсатиш мақсадида ҳукумат комиссияси тузилган. Ташқи ишлар, Фавқулодда вазиятлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Миграция агентлиги ҳамда бошқа идоралар ҳалок бўлганларнинг жасадларини Ўзбекистонга олиб келиш, жабрланганларга ёрдам кўрсатиш ва уларнинг оилаларини қўллаб-қувватлаш ишларини ташкил этган.

Ҳодиса жойига Ўзбекистоннинг Россиядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ботиржон Асадов ҳамда Ўзбекистоннинг Қозондаги Бош консули Нодиржон Қосимов ҳам борган.
Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, Ўзбекистон томони Россия томони билан ҳамкорликда мазкур воқеа билан боғлиқ масалаларни назорат қилиб бормоқда. Хусусан, жароҳат олган фуқароларга зарур тиббий ва бошқа ёрдамларни кўрсатиш ишлари давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 10 август куни Россиянинг Татарстан Республикаси Нижнекамск шаҳрида бир қатор объектларга дронлар орқали ҳужум қилинган. Ҳодиса оқибатида 8 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани маълум қилинган эди.
12 август куни Татарстаннинг Нижнекамск шаҳрида дронлар ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган 8 нафар Ўзбекистон фуқаросининг жасади махсус авиарейс орқали Ватанга олиб келинди.
Маълум бўлишича, марҳумлар Татарстандаги қурилиш корхоналаридан бирида меҳнат қилган. Ҳужум оқибатида яна бир неча нафар Ўзбекистон фуқароси турли даражада тан жароҳатлари олган ва шифохонага ётқизилган.

Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра, воқеа оқибатларини бартараф этиш ва жабрланган фуқароларга ёрдам кўрсатиш мақсадида ҳукумат комиссияси тузилган. Ташқи ишлар, Фавқулодда вазиятлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Миграция агентлиги ҳамда бошқа идоралар ҳалок бўлганларнинг жасадларини Ўзбекистонга олиб келиш, жабрланганларга ёрдам кўрсатиш ва уларнинг оилаларини қўллаб-қувватлаш ишларини ташкил этган.
Ҳодиса жойига Ўзбекистоннинг Россиядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ботиржон Асадов ҳамда Ўзбекистоннинг Қозондаги Бош консули Нодиржон Қосимов ҳам борган. Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, Ўзбекистон томони Россия томони билан ҳамкорликда мазкур воқеа билан боғлиқ масалаларни назорат қилиб бормоқда. Хусусан, жароҳат олган фуқароларга зарур тиббий ва бошқа ёрдамларни кўрсатиш ишлари давом эттирилмоқда.






