АсосийБУ ҚИЗИҚ

1 октябрдан пенсиялар оширилади

Қирғизистонда 2026 йил 1 октябрдан пенсиялар индексация қилинади.

'1 октябрдан пенсиялар оширилади'ning rasmi

Бунинг учун Пенсия жамғармаси маблағларидан 4,4 миллиард сом ажратилади. Бу ҳақда Қирғизистон Президенти администрацияси хабар берди.

Маълум қилинишича, пенсиянинг суғурта қисмини 1,2 коэффициент билан, яъни 20 фоизга ошириш режалаштирилган. Қўшимча тўлов миқдори камида 1 минг сом, кўпи билан эса 10 минг сом бўлади.

Дастлаб индексация коэффициенти 1,13 этиб белгиланган. У 2025 йилдаги ўртача иш ҳақи ва истеъмол нархларининг ўсиши асосида ҳисобланган.

Бироқ Ижтимоий жамғарма бюджети имкониятларидан келиб чиқиб, коэффициентни 1,2 гача оширишга қарор қилинган.

Индексациядан кейин мамлакатда ўртача пенсия миқдори 12 минг 898 сомга етиши кутилмоқда. Пенсионерлар ўртача ҳисобда амалдаги тўловига қўшимча 1 минг 753 сом олади. Бу ҳозирги пенсия миқдорига нисбатан қарийб 16 фоизлик ўсишни англатади.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2026 йил 1 октябрга келиб Қирғизистонда пенсионерлар сони 832,4 минг нафарни ташкил этади.

    Бошқа янгиликлар