АсосийЖАМИЯТ

Мирободда янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлди

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

'Мирободда янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлди'ning rasmi

Бугун, 12 август куни Тошкент шаҳри Миробод туманида янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.

Қайд этилишича, соат 08:57 да Миробод туманидаги Амир Темур шоҳ кўчасида жойлашган янги қурилаётган бинода қурилиш материаллари ёнаётгани ҳақида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

Хабар асосида ёнғин-қутқарув экипажлари соат 09:05 да воқеа жойига етиб борган. Ёнғин соат 09:09 да қуршаб олинган ва соат 09:10 да тўлиқ ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ҳамда етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Мирободда янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлди - Darakchi.uz