АсосийДУНË

Россиянинг Украинага зарбаси оқибатида бинолар вайронага айланди

Ҳозирда воқеа юзасидан тегишли хизматлар иш олиб бормоқда.

'Россиянинг Украинага зарбаси оқибатида бинолар вайронага айланди'ning rasmi

Россия қўшинларининг Украинага навбатдаги зарбалари оқибатида Донецк вилоятидаги Краматорск шаҳрида бинолар вайрон бўлди. Ҳодиса 13 август куни кечқурун содир бўлган.

Донецк вилояти прокуратураси маълумотига кўра, Россия қўшинлари Краматорск шаҳрига 8 та авиабомба ташлаган. Зарба оқибатида кўп қаватли уйларга зарар етган.

Расмий маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида бир киши ҳалок бўлган.

Ҳозирда воқеа юзасидан тегишли хизматлар иш олиб бормоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Россиянинг Украинага зарбаси оқибатида бинолар вайронага айланди - Darakchi.uz