АсосийСИËСАТ

Шавкат Мирзиёев қурилиш соҳаси ходимларини табриклади

Президент соҳа ходимларига мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт-саодат ва янги ютуқлар тилади.

'Шавкат Мирзиёев қурилиш соҳаси ходимларини табриклади'ning rasmi

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қурилиш соҳаси ходимлари куни муносабати билан қурувчилар, меъморлар, муҳандислар, лойиҳачилар ва соҳа фахрийларига табрик йўллади.

Президент табригида сўнгги 9 йилда мамлакатда 210 миллион квадрат метрдан ортиқ бино ва иншоотлар барпо этилгани, 647 мингта хонадонга эга уй-жойлар қурилгани қайд этилди. 2026 йилда яна 140 мингта янги хонадон фойдаланишга топширилиши таъкидланди.

Шунингдек, қурилишда рухсат бериш босқичлари уч баробарга, муддатлар эса тўрт баробарга қисқартирилгани айтилди. Бошқарув ва назорат жараёнлари ҳам рақамлаштирилган.

Шавкат Мирзиёев соҳа ходимларига мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт-саодат ва янги ютуқлар тилади.

    Бошқа янгиликлар

    Шавкат Мирзиёев қурилиш соҳаси ходимларини табриклади - Darakchi.uz