Наманган шаҳрида фуқароларни ёшга доир нафақага чиқариб бериш ва нафақа миқдорини оширишни ваъда қилган мутахассис ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.
Маълум қилинишича, Департаментнинг Наманган шаҳри бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган шаҳар бўлими бош мутахассиси Ж.А. ашёвий далиллар билан ушланган.
Тергов маълумотларига кўра, у икки нафар фуқарони ёшга доир нафақага чиқариш ва нафақа пулларини ошириб беришни ваъда қилган. Эвазига 200 АҚШ доллари ва 4,8 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтда қўлга олинган.






