1

Хитой Legendary Entertainment киностудиясини $3,5 млрд эвазига сотиб олади

ДУНЁ 12.01.2016, 11:36
Хитой Legendary Entertainment киностудиясини $3,5 млрд эвазига сотиб олади

Хитойнинг  Dalian Wanda корпорацияси Голливуднинг Legendary Entertainment киностудиясини сотиб олишга рухсат олганини мааълум қилди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар бермоқда.

Хитой компанияси вакилларининг таъкидлашича, келишув баҳоси 3,5 миллиард долларни ташкил этади.

“Dalian Wanda кинокомпанияни нафақат фильмлари, балки муаллифлик ҳуқуқи учун ҳам сотиб олишга қарор қилди”, — дейилади хабарда.

“Умид қиламизки, бу қадам Хитойга жаҳон киносаноатидаги ўз ўрнини янада мустаҳкамлаш имконини беради”, — деди кинокомпанияни сотиб олмоқчи бўлган тадбиркор.

Dalian Wanda корпорацияси ҳозирги кунда дунёдаги энг йирик компания-операторларидан бири ҳисобланади.  Компания Шимолий Америка, Австралия ва Хитойдаги бир нечта кинотеатрларни назорат қилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1