1

Истанбулдаги теракт учун жавобгарликни “Ислом давлати” ўз бўйнига олди

ДУНЁ 12.01.2016, 23:25
Истанбулдаги теракт учун жавобгарликни “Ислом давлати” ўз бўйнига олди

Бу ДАИШнинг иши: террорчилар гуруҳи Истанбулдаги теракт учун жавобгарликни бўйнига олди.

Султон Аҳмад майдонидаги портлаш оқибатида 10 киши ҳалок бўлди, шулардан 9 нафари Германия фуқаролари. Жабрланганлар орасида ҳам немислар, шунингдек — Норвегия ва Перудан ҳам сайёҳлар бор. Ўзини портлатганнинг шахси аниқланган.

Айни дамда мазкур ҳудудда контртеррористик операция бўлмоқда.

Тонгги 10:20 да террорчи ўзини портлатиб юборган. Кечга бориб мамлакат Президенти ушбу ҳодиса ҳақида ўз фикрларини айтди. "Ушбу теракт яна бир бор бир ёқадан бош чиқариб, курашишимиз лозимлигини исботлади", — дейди Ражаб Эрдоған.

Аниқланишича, портлаш 1988 йилда туғилган суриялик террорчи қотил томонидан амалга оширилган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1