1

Истанбулдаги портлашни содир этганликда гумонланаётган 3 нафар россиялик қўлга олинди

ДУНЁ 13.01.2016, 15:10
Истанбулдаги портлашни содир этганликда гумонланаётган 3 нафар россиялик қўлга олинди

Туркия полицияси “Ислом давлати” террорчилик ташкилотига алоқадорликда гумонланаётган уч нафар Россия фуқаросини ҳибсга олди, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Маълумотларга кўра, Россия фуқаролари Истанбулда портлаш содир этилганидан сўнг қўлга олинган. Ҳозирда гумонланувчилар яшаган Анталия шаҳрида текширув ишлари олиб борилмоқда. Айрим ҳужжатлар ва CD-дисклар олиб қўйилганлиги айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 12 январь куни Туркиянинг Истанбул шаҳри марказий майдони Султонаҳмадда портлаш содир бўлиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлганлиги маълум қилинган эди. Ҳалок бўлганларнинг тўққизтаси Германия фуқаролари, яна бир нафари эса Жанубий Корея фуқароси эканлиги таъкидланган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1