Жакартадаги терактлар қурбонлари сони 10 кишини ташкил этди

ДУНЁ 14.01.2016, 15:30
Жакартадаги терактлар қурбонлари сони 10 кишини ташкил этди

Индонезия пойтахти Жакарта шаҳридаги олтита теракт оқибатида ўн киши ҳалок бўлгани айтилмоқда. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.

Ҳалок бўлганлар орасида полициячилар, чет эл фуқароси ва тўрт нафар террорчилар бор. Яна 10 киши оғир яраланган. Улар орасида чет эл фуқароси ҳам бор.

Портлашлар учун жавобгарликни ҳозирча ҳеч ким ўз бўйнига олмаяпти.  Аввалроқ, “Ислом давлати”(ДАИШ) террорчилик ташкилоти Индонезияда теракт содир этиш билан таҳдид қилган эди. Аммо, ҳозирча бугун мамлакат пойтахтида содир бўлган терактларга мазкур террорчилик гуруҳининг алоқаси бор-йўқлиги маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, Жакартада бугун 14 январь куни олтита портлаш юз берган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1