1

Туркия бош вазири: “Ислом давлати”ни бомбардимон қилишда бизга Россия халақит беряпти

ДУНЁ 14.01.2016, 16:56
Туркия бош вазири: “Ислом давлати”ни бомбардимон қилишда бизга Россия халақит беряпти

Россия ҳарбий-ҳаво кучлари “Ислом давлати”га зарба беришда Туркияга халақит беряпти. Москва ўз позициясини ўзгартириши ёки Суриядаги операциялардан воз кечиши керак. Бу ҳақда Туркия бош вазири Аҳмад Довудўғлининг сўзларига таяниб, “Lenta.ru” хабар бермоқда. 

“Айрим мамлакатларнинг ҳарбий-ҳаво операциялари портлатиш хусусиятига эга. Ёки улар ўзлари ‘Ислом давлати’ни йўқ қилсин, ёки ҳудудни тарк этиб, бу ишни қилишни бизга қўйиб берсин” — деди Довудўғли.

Шунингдек, у россиялик ҳарбийларни мактаб ва шифохоналарга зарба беришда айблади.

“Ҳеч ким ‘Ислом давлати’ни йўқ қилиш ва террорчилик ташкилотига қарши кураш майдонларини ташкил этиш ниқоби остида тинч аҳоли вакилларини жазоламасин”,— қўшимча қилди бош вазир.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1