1

Японияда сайёҳларни олиб кетаётган автобус ағдарилиб кетди

ДУНЁ 15.01.2016, 12:08
Японияда сайёҳларни олиб кетаётган автобус ағдарилиб кетди

Япониядаги Нагано курортига йўл олган сайёҳлар автобуси йўл четидаги ариққа қулаб кетди, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 14 киши ҳалок бўлган, 27 киши тан жароҳати олган.

Автоҳалокат бугун, 15 январь куни тунги соат 2:00 атрофида тоғ йўлида содир бўлган. 41 кишини олиб кетаётган автобус қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган, йўл ўртасидаги тўсиқни уриб, уч метр баландликдан пастга қулаган. Йўловчиларнинг аксарияти 20 ёш атрофидаги ёшлар бўлган.

Ҳодиса жойига ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ва тез тиббий ёрдам етиб келган. Жароҳатланганлар шифохонага ётқизилган, улардан 19 нафарининг аҳволи оғир.

Полиция маълумотларига кўра, йўлда музлаш кузатилмаган, об-ҳаво шароитлари ҳам яхши бўлган. Ҳозирда ЙТҲ сабаблари ўрганилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1