Айни дамда Алишер Навоий киносаройида узоқ кутилган "Барон" фильмининг ОАВ вакиллари учун ёпиқ тақдимоти ўтаяпти. Маросимни ёритиш учун халқаро ОАВ вакиллари ташриф буюрди. Россиянинг РИА Новости, Туркиянинг TRT каби телеканаллари шулар жумласидан. Тақдимотга ташриф буюрганлар орасида таниқли спорт ва санъат вакиллари Равшан Эрматов, Ришод Собировлар бор. Режиссёр тақдимот аввалида ташриф буюрганларга миннатдорчилик билдириб, ўзбек киноси соҳаси ҳам ўзбек спорти сингари дунёга чиқишига ишонч билдирди.
15.01.2016 10:27





