АсосийDunyo

Хитой ҳукумати ҳам Байденни ғалаба билан табриклади

'Хитой ҳукумати ҳам Байденни ғалаба билан табриклади'ning rasmi

3 ноябрь куни АҚШда президентлик сайлови бўлиб ўтганиди. Муросасиз кечган ушбу “жанг”да охир-оқибат Жо Байден ғалаба қозонди. Шундан кейин бир қанча мамлакатлар Байденни табриклади. 13 ноябрь куни Хитой ҳукумати ҳам Байденга табрикнома йўллади.

“Биз Америка халқининг танловини ҳурмат қиламиз.  Биз жаноб Байден ва Харрис хонимни табриклаймиз. Биз АҚШ сайловлари натижалари қонунларга мувофиқ аниқланишини тушунамиз” деди Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Ван Венбин брифингда.

Бугунги кунда келиб Хитой ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар сўнгги ўн йилликлардаги энг ёмон аҳволга келиб қолди. Бу икки гигант мамлакат технология ва савдо-сотиқдан тортиб Гонгконг ва коронавирусгача бўлган масалаларда тортишувлар олиб боришмоқда. Трамп бошқарувидаги ҳукумат ҳам Пекинга қарши жуда кўплаб санкцияларни жорий қилди.

АҚШдаги сайловдан кейин Трамп натижаларни тан олишни истамади ва бир қанча штатларда сайлов бюллетенлари қайта ҳисоблаб чиқилиши маълум қилинганди. Шу сабабли ҳозиргача Хитой ва Россия Байденни табриклашга шошилмаётгандилар.

    Бошқа янгиликлар