АсосийShou-biznes

Дилноза Кубаева: “Турмуш ўртоғим оғир хасталикка чалинганда ёнимда ҳеч ким бўлмади”

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг иқтидорли талаба-қизлари томонидан ташкил этилган “Girls Devolepment club”нинг навбатдаги меҳмони актриса Дилноза Кубаева бўлди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” хабар бермоқда.

Давра суҳбатида актриса талабалар томонидан шахсий ҳаёти ва ижоди юзасидан берилган саволларига жавоб берди.

“Турмуш ўртоғим оғир хасталикка чалинган пайтлари   оила аъзоларим ёнимда бўла олмай қолишди. Деярли ёлғиз қолиб кетдим.Машина ҳайдашни билмайман, таксида кетаман,  кўзойнакда бўлсам ҳам ҳайдовчилар таниб қолиб саволга тутишади. Ўша маҳал юрагимга ҳеч нарса сиғмасди. Чунки турмуш ўртоғим ўлим тўшагида ётибди. Шунақа кунлар бўлдики,  оддийгина табассум қилишга қийналардим. Чақалоғим ҳақида турли туҳматлар,  бўлмаган гаплар...Шундай вазиятларда бахтли кунларнинг қадрига етар экансан”,- дейди актриса.

    Бошқа янгиликлар