АсосийJamiyat

Artel мактаби директори Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди

'Artel мактаби директори Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди'ning rasmi

Козимжон Ҳасанов Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи - Тошкент шаҳар ҳокимининг таълим ва тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.  Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар бермоқда.

Маълумот ўрнида:

Козимжон Ҳасанов 1997 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетини, 2000 йилда Тошкент давлат техника университети, 2004 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган.

Ҳозирга қадар қатор масъул лавозимларда ишлаган.

"Kun.uz"га кўра, Козимжон Ҳасанов шу вақтга қадар Artel Technical School хусусий мактаби директори лавозимида ишлаган.

    Бошқа янгиликлар