1

Аксарият хитойликлар айнан Маймун йилида фарзанд кўрмоқчи. Нега?

ДУНЁ 19.01.2016, 15:11
Аксарият хитойликлар айнан Маймун йилида фарзанд кўрмоқчи. Нега?

Хитойликлар Маймун йилини тақвим бўйича энг яхши буржлардан бири деб ҳисоблайди.

Маймун йилида Хитойда чақалоқлар сони кескин ошиши мумкин. Ушбу ҳолат мазкур буржнинг хитойликлар таъбири билан айтганда, омадли эканлиги билан боғлиқ.

Шарқий тақвим бўйича Маймун йили 8 февралда кириб келади. Мунажжимлар башоратига кўра, ушбу йилда туғилганлар ҳаётида жуда катта мувафаққиятга эришади. Шу сабабли аксарият хитойликлар фарзандни айнан мана шу йил кўрмоқчи.

Маймун Хитой ҳайвонлар буржи туркумидаги тўққизинчиси саналади. У сув унсури билан боғлиқ бўлиб, топғирлик, зийраклик ва интилувчанликни англатади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1