АсосийJamiyat

1, 8 ва 15 декабрь кунлари Краснодардан Тошкентга чартер қатнов амалга оширилади

'1, 8 ва 15 декабрь кунлари Краснодардан Тошкентга чартер қатнов амалга оширилади'ning rasmi

"Uzbekistan airways" авиакомпанияси 2020 йил 1, 8 ва 15 декабрда Краснодардан Тошкентга чартер қатнов амалга оширилиши тўғрисида хабар берди.

Маълум қилинишича, жадвал ва авиачипталар нархи билан авиакомпаниянинг сайтида танишиш мумкин.

Таъкидланишича, Россия Федерациясининг шаҳарларидан Ўзбекистонга ҳаво қатновига ПЗР текширувидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотномани (қатнов жўнашидан олдин камида 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда амал қилувчи) мажбурий равишда тақдим этиш шарти билан рухсат берилади. ПЗР маълумотномасига эга бўлмаган йўловчилар авиакомпаниянинг парвозларига қўйилмайди.

"Авиачипталарни авиакомпания веб-сайтидан, шунингдек, "Uzbekistan airways" АЖнинг энг яқин савдо офисларидан ёки минтақангиздаги савдо агентларидан сотиб олиш мумкин", дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар