Меркелнинг рейтинги рекорд даражада пастлади

ДУНЁ 20.01.2016, 09:56
Меркелнинг рейтинги рекорд даражада пастлади

Германия Федератив Республикаси канцлери Ангела Меркелнинг обрўси тушишда давом этмоқда.  ZDF телекомпанияси сўровларига кўра, сўнгги ойда унинг Христиан-демократик иттифоқи ва Христиан-социал иттифоқидан таркиб топган партия  консерватив блоки рейтинги 2 фоизга тушиб, 37% ташкил қилган.

Сўровномада иштирок этганларнинг бундай қарорига Кёльнда янги йил кечаси содир этилган юзлаб аёлларнинг муҳожирлар томонидан зўравонлик қурбонига айлангани сабаб бўлди.

Кёльн воқеалари аксарият немисларнинг фикрини ўзгартирди: агар декабрда Германия халқининг 47% ҳукумат сиёсатини оқлаган бўлса, бир ой ичида уларнинг сони 39% гача тушди.

46 дан 60% аҳоли Германия қочоқлар оқимини эплай олмайди деб ҳисобламоқда.

Меркель рейтингининг тушиши ўтган йилнинг сентябрь ойидаёқ муҳожирлар муаммоси сабабли бошланган эди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1