Бу ҳақида Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Aлишер Курманов Харков миллий радиоелектроника университети ректори Валерий Семенс билан учрашувда маълум қилди.
Музокараларнинг асосий мавзусини Ўзбекистон олий ўқув юртлари ва Харков университети ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масалалари ташкил қилди.
Ўзбекистонда Харков миллий радиоелектроника университети филиалини очиш, қўшма илмий ва таълим лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш, профессор-ўқитувчилар ўртасида тажриба алмашиш учун интерфаол маҳорат дарсларини ташкил этиш масалалари бўйича таклифлар билдирилди.






