Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи Муҳаммадзокир Маматхонов айтишича, хусусий бандлик агентликларидан жабр кўрган фуқароларнинг пулларини ундириш бўйича суд ҳукми эълон қилинганидан сўнг Мажбурий ижро бюроси зиммасига суд ҳукми ижроси юклатилади.
" - Ваколатли орган — МИБ ҳисобланади. МИБ томонидан тегишли бандлик агентлиги ҳисоб-рақамидаги мавжуд маблағлар, мол-мулклари сотувга қўйилади.
Бу пулларни жамлаган ҳолда, мутаносиб равишда жабрланган ҳар бир фуқарога пулларини қайтариш чоралари кўрилади», деди масъул.






